Contract
_______-сонли АГЕНТЛИК ШАРТНОМАСИ
____________ш. 201__ x. «___»___________
«Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси» акциядорлик жамияти (бундан буён – «Биржа») номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи ______________ филиали Директори ___________________, бир тарафдан, ва ______________________ (бундан буён – Савдо майдончаси) номидан Устав асосида ҳаракат қилувчи _________________ бошқа тарафдан, биргаликда «Тарафлар» деб, алоҳида – «Тараф», деб юритилувчилар, шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Савдо майдончаси ушбу Шартнома шартлари асосида Биржа манфаатида савдо иштирокчиларига Биржанинг электрон савдо тизимларига кириш ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш ҳамда Биржа томонидан ўтказилаётган биржа, кўргазма-ярмарка савдолари, электрон харидлар натижалари бўйича тузилган битимларни (контрактларни) рўйхатдан ўтказиш (расмийлаштириш) борасида ёрдам кўрсатиш фаолиятини амалга оширади.
Ушбу Шартнома асосида Савдо майдончасига Биржанинг қонун ҳужжатларига биноан ўтказилмайдиган ва Биржага лицензияга асосан тегишли бўлган вазифалари ўтмайди.
ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Биржа қуйидагиларга ҳақли:
савдо майдончаси томонидан қонун ҳужжатлари, «ЎзРТХБ» АЖ савдо майдончалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом, Биржанинг ички ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларга, ушбу Шартнома шартларига риоя қилинишини назорат қилиш;
савдо майдончасига биржа, кўргазма-ярмарка савдосини ва электрон ҳаридларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тақдим этиш;
савдо майдончаларининг фаолияти масалалари бўйича ўтказилаётган муҳокамалар, маслаҳатлар, тақдимотлар, семинарларда қатнашиш;
савдо майдончаси фаолиятини тўхтатиш ҳақида рапортни «ЎзРТХБ» АЖ
Бошқарувининг муҳокамасига киритиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.
2.2. Биржа:
xxxxx xxxxxxxxxx тўғрисида тегишли маълумотларни автоматик равишда якка идентификацион рақами бериладиган xxxxx xxxxxxxxxxxx xxxxxxxxx xxxxxxxx;
техникани ҳисобга xxxx Xxxxxxxxxxxx xxxxxx Xxxxx xxxxxxxxxxxx тегишли компьютер техникасини ҳисобга олиш тадбирларини амалга ошириши;
савдо майдончасига XXXxxx xxxxxx шахсларнинг маълумотларини, муҳрлар ва имзолар намуналарини кўриш тартибида фойдаланиш имкониятини бериши;
савдо майдончасининг ҳужжатлари қайта расмийлаштирилганда қайта расмийлаштириш ҳақида ариза олинган кундан бошлаб 2 кун давомида савдо майдончалари реестрига тегишли ўзгартиришларни киритиши;
«ЎзРТХБ» АЖ Бошқаруви томонидан Савдо майдончасининг фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, Савдо майдончаси стикерларининг ҳолати ва уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома тузиши шарт.
2.3. Савдо майдончаси қуйидагиларга ҳақлидир:
биржадан биржа, кўргазма-ярмарка савдосини ва электрон ҳаридларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни олиш;
савдо майдончаларининг фаолияти масалалари бўйича ўтказилаётган муҳокамалар, маслаҳатлар, тақдимотлар, семинарларда қатнашиш;
xxxxx xxxxxxxxxxxxxx очиш ва фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Биржа муҳокамасига киритиш;
биржа ЭСТдан юридик шахсларнинг маълумотларини, муҳрлар ва имзолар намуналарини кўриш тартибида фойдаланиш имкониятини қўлга киритиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.
2.4. Xxxxx xxxxxxxxxx:
савдо майдончаси хонасида ўрнатилган компьютер терминаллари орқали савдо қатнашчиларига савдода қатнашиш имкониятини бериш ва, шу жумладан ҳақ эвазига таъминлаши;
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига, биржа, кўргазма-ярмарка савдолари ва электрон харидлар, «ЎзРТХБ» АЖ савдо майдончалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом, Биржанинг бошқа ички ҳужжатлари қоидаларига ҳамда ушбу Шартнома доирасида қабул қилинган мажбуриятларига риоя қилиши;
ҳар ҳафтада ҲКП тақдим этиладиган барча ҳужжатлар ва хатларни Биржанинг Савдо майдончаси жойлашган ҳудудга қарашли ҲКП масъул ходимига топшириши;
юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни улардаги имзолар ва муҳрлар Биржанинг ЭСТдаги намуналарга мувофиқ эканлигига синчқовлик билан текшириш;
Биржа томонидан белгиланган логотипни ва Биржа хизмат белгисининг бошқа элементларини қўллаши;
Биржанинг обрў-эътибори сақланишига ва мустаҳкамланишига кўмаклашиш, унга зарар етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги;
савдо иштирокчилари Биржанинг ЭСТдан узлуксиз фойдаланиш техник имкониятини таъминлаш;
ўз штатида «ЎзРТХБ» АЖ савдо майдончалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом талабларига жавоб берадиган рўйхатдан ўтказувчисига эга бўлиши;
Биржа томонидан белгиланган тартибда ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботларни тақдим этиши;
савдо иштирокчиларининг (уларнинг мижозларининг) аризаларини ва мурожаатларини қайд этиш, улар бўйича ҳисобни юритиш;
ҳар куни Биржа билан алоқани, шу жумладан корпоратив чатда бўлиш орқали сақлаш;
компьютер техникасини ҳисобга олишда ва ҳисобдан чиқаришда Техникани ҳисобга олиш Регламенти талабларига риоя қилиш;
Биржа томонидан рухсат берилмаган дастурлар ўрнатилишига йўл қўймаслик мақсадида ишлатилаётган ҳисоблаш техникасини ва ўз компьютерларидаги стикерлар бут сақланишини назорат қилиш;
брокерлик идораларининг фаолияти тугатилганлиги муносабати билан ёки компьютерлар ишдан чиққанлиги сабабли брокерларнинг компьютерлари ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида Биржа марказий аппаратининг Биржа ЭСТга техник хизмат кўрсатадиган таркибий бўлинмасини ўз вақтида ёзма равишда хабардор қилиши;
савдо турига қараб алоҳида битимларни (контрактларни) рўйхатдан ўтказиш ҳисоб дафтарларини юритиш. Дафтарлар тикилган, дафтарнинг бетлари рақамланган бўлиши керак. Электрон харидлар тизимида рўйхатдан ўтказувчининг шахсий логини орқали контрактларнинг такрорий онлайн рўйхати юритилади;
ўз ҳудудида Биржа томонидан рўйхатдан ўтказилмаган компьютер ва бошқа ҳисоблаш техникаси мавжуд бўлишига йўл қўймаслиги;
рўйхатдан ўтказувчининг турар жой манзили ёки паспорт маълумотлари ўзгарганлиги ҳақида бундан ўзгаришлар санасидан бир ҳафталик муддат ичида Биржага хабар бериши;
номи ёки жойлашган манзили туман миқёсидаги маъмурий ҳудуд чегарасида (дислокация) ўзгарган тақдирда, бундай ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг бир ҳафталик муддатда Биржага қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза жўнатиши ва кўрсатилган ўзгартиришларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни тақдим этиши;
рўйхатдан ўтказувчи ишдан бўшаган тақдирда Биржа томонидан маълумотлари ваколатли рўйхатдан ўтказувчилар реестрига киритилган янги рўйхатдан ўтказувчи штатга қабул қилинмагунга қадар битимларни (контрактларни) рўйхатдан ўтказиш (расмийлаштириш) ишларини амалга оширмаслиги шарт.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Ушбу Шартнома шартлари бузилганлиги учун Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Шартнома шартларига биноан жавобгар бўладилар.
3.2. Ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бузган тақдирда Савдо майдончаси Биржага энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима тўлайди ҳамда етказилган зарарларни қоплайди.
3.3. Зарарларни қоплаш ва неустойка тўлаш айбдор Тарафни ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.
ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ
4.1. Тарафлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, бундай ҳолат ушбу шартнома тузилгандан сўнг фавқулодда хусусиятдаги ҳодисалар натижасида юзага келган, Тарафлар олдиндан кўра олиш ва оқилона чоралар билан олдини олиш имкониятига эга бўлмаган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида юз берганлигини, Тарафлар ўз мажбуриятларини тегишлича бажариш учун барча ўзига боғлиқ чораларни кўрганликларини исботламаган тақдирда жавобгар бўладилар. Форс-мажор ҳолатларига, жумладан: ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар (зилзила, сув тошқини ва ҳ.к.лар), давлат идораларининг қарорлари киради.
4.2. Тарафлар форс-мажор ҳолатлари бошланганлиги ҳақида бир-бирига улар бошланган вақтдан 2 кун давомида хабар бериши шарт.
4.3. Форс-мажор ҳолатлари юз берган тақдирда ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари амалда бўладиган даврга ўтказилади.
ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УНИ ТЎХТАТИШ
ТАРТИБИ
Xxxx Xxxxxxxx номуайян муддатга тузилди.
Савдо майдончаси рўйхатдан ўтказувчисининг фаолияти тўхтатилган ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда Савдо майдончасининг фаолияти вақтинчалик тўхтатилади. Савдо майдончасининг фаолияти синамадан ўтган ва маълумотлари савдо майдончаларининг ваколатланган рўйхатдан ўтказувчилари реестрига киритилган рўйхатдан ўтказувчи ишга қабул қилинганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси тақдим этилганидан сўнг қайта тикланади.
Ушбу Шартнома тарафлар шартномани тузишига асос бўлган ҳолатларда аҳамиятли ўзгаришлар юз берганлиги сабабли бекор қилинган ҳолларида тўхтатилади.
«ЎзРТХБ» АЖ Бошқаруви Савдо майдончаси xxxxx Xxxxxxxxxx бекор қилиш ҳақида қарорни Савдо майдончаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига, биржа, кўргазма-ярмарка савдолари ва электрон харидлар қоидаларига, «ЎзРТХБ» АЖ савдо майдончалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низомга, Биржанинг бошқа ички ҳужжатларига, Шартнома доирасида қабул қилинган мажбуриятларига риоя қилинмаган, олти ой давомида биронта битим (контракт) тузилмаган ҳолларида ҳамда суд қарори бўйича қабул қилади.
Тарафлар тўловга қобилиятсиз (банкрот) ҳолатларида ёки Тарафлардан бири ёки иккови тугатилган тақдирда ушбу Шартномани бажаришни бир томонлама рад этишга ҳақлидирлар.
Тарафнинг ушбу Шартномани бажаришни бир томонлама рад этиш тўғрисидаги аризаси ёзма шаклда бекор қилишдан _____ кун олдин бошқа Тарафга юборилиши лозим.
БОШҚА ШАРТЛАР
Ушбу Шартнома ҳар бир Тараф учун биттадан жами икки нусхада тузилди.
Ушбу Шартномага киритиладиган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилган ва Тарафлар томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Ушбу Шартномани тузиш ва бажариш муносабати билан юзага келадиган барча бахслар ва келишмовчиликлар муҳокамалар орқали ҳал қилинади. Ҳар қилинмаган бахслар ва келишмовчиликлар Тошкент шаҳар Хўжалик судига ҳал қилиш учун топширилади.
ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БОШҚА РЕКВИЗИТЛАРИ
«Республика товар хом ашё биржаси» АЖ |
________-xxxxx xxxxx xxxxxxxxx
|
Манзил : Тошкент ш. 100090, Бобур кўч. 77 |
Манзил: |
Телефон: x00000 000-00-00 |
Телефон: |
Хисоб рақам: 20208000700600257050 |
Хисоб рақам:: |
Банк: ЧАБ "Трастбанк" МФО 00491 |
Банк: |
СТИР 200933985 |
СТИР |
ОКОНХ 84100 |
ОКОНХ |
М.Ў. |
М.Ў. |
|
|